Rassiyada ishlash uchun yangi qonun qanday? - 18 Января 2015 - Statuslar to'plami sherlar to'plami sevgi haqida sherlar

SAYTDAN BEPUL RO'YXATDAN O'TIB LOGIN VA PAROL BILAN KIRING CHATDA SUXBATLASHISH STATUS VA SHERLAR KOMENTARIYALAR QOLDIRISH IMKONIGA EGA BO'LING
ЗАБЫЛ ПАРОЛЬ
BEPUL RO'YXATDAN O'TISH
Главная » 2015 » Январь » 18 » Rassiyada ishlash uchun yangi qonun qanday?
19:19
Rassiyada ishlash uchun yangi qonun qanday?
Россияда 2015 йил 1 январидан бошлаб меҳнат муҳожирлари учун ишлашга рухсат берувчи патент тизими жорий этилади. Бироқ меҳнат муҳожири томонидан 2014 йилда сотиб олинган ҳамда қисман 2015 йилда ҳам амал қиладиган ишлаш рухсатномаси белгиланган муддати якунига қадар амалда бўлади ва унинг нархи 1216 рубллигича ўзгармасдан қолади. Бу ва жамоатчиликни қизиқтираётган бошқа саволларга жавоб берган ФМС раҳбарияти махсус уюштирилган матбуот анжуманида ўтган 4 йилдан ортиқроқ вақт давомида патентлар Россия ғазнасига 35 млрд рубл даромад келтирганини ҳам маълум қилди.
Сўнгги пайтларда тахминан бир мазмундаги кўплаб саволлар келиб тушмоқда.
Москвадан эканини ёзган Ҳамид:“сизлардан илтимос: мен декабрь ойида разрешение қилмоқчи эдим. Мабодо разрешение қилсам янги йилдан кейин хам у ҳаракатда коладими? Шу ҳақда маълумот берсангиз”, дея савол билан мурожаат қилди. Россияда меҳнат қилаётган Элдор эса“Декабрь ойида “разрешение на работу” қилволсам келаси йил бемалол юроламанми? Ёки патент килган яхшими?”деган савол қизиқтираётганини ёзган.
ФМС муҳожирлар саволларига жавоб берди
26 ноябрь куни “Раша Тудей” матбуот залида уюштирилган анжуманда Россия Федерал миграция хизматининг Хориж фуқаролар билан ишларни ташкил этиш департаменти раҳбарияти миграция соҳасида яқин орада қиритилажак ўзгартишлар юзасидан саволларга жавоб берди.
Анжуманни бошлаб берган Россия ФМСи матбуот котибаси Залина Корнилова бугунги патент тизими 2010 йилнинг 1 июлидан буён амал қилиб келаётганини эслатиб ўтди.
- Бугунги кунда жисмоний шахларга ишлаш ҳуқуқини берувчи патентлаш тизими мавжуд. Энди патент ёрдамида юридик шахсларга ишлаш имконияти вужудга келди. Мен алоҳида урғулаб ўтишим зарурки, бу Россияга визасиз кириш рухсатига эга бўлган мамлакатлар фуқароларигагина тегишлидир,- деди Залина Корнилова.
Хориж фуқаролар билан ишларни ташкил этиш департаменти бошлиғи Сергей Темрякович “2015 йилнинг сентябрига қадар амал қилиш муддатига эга бўлган патентлар муддати ва тўловлари ўзгарадими” , деган саволга бундай жавоб берди:
- 2014 йилда берилган ишга рухсатномалар ўзининг амал қилиш муддати якунлангунига қадар ўз кучини сақлаб қолади. Патентлар ҳам амал қилади ва уларнинг аванс тўловлари бугунги кунги нархлар асосида патент муҳлати якунига қадар ишлайди. Сўзсиз, бу қоидалар Россия ҳудудида миграция қонунчилигини бузмасдан яшаб келаётган фуқароларга тегишлидир, - деди Россия ФМСи департаменти раҳбари.
Шунингдек, 2014 йилда сотиб олинган патент эгалари 2015 йил 1 январдан бошлаб аллақачон юридик шахсларга ишлаши мумкинлиги маълум қилинди.
Сергей Темрякович янги қоидаларга кўра, ҳар бир Россия минтақаси патент нархини ўзи белгилаб олиши ва унинг энг кам миқдори 1586,4 рублни ташкил этишини ҳам айтди. У 2013 йилнинг январь ойидан бери 1 миллион 100 мингга яқин одамга мамлакатга кириш таъқиқланганини журналистларга эслатди.
Сертификат, бюджет ва бошқа масалалар...
Миграция хизмати ходимлари муҳожирларни қизиқтирувчи бошқа саволларга ҳам жавоб берди.
Департамент бошлиғи муовини Дмитрий Демиденко янги қоидаларга кўра, мажбурий бўлган рус тилини билиш тўғрисидаги сертификатлар масаласига тўхталди. У 1991 йилгача ёки ундан кейиннги даврда рус тилини ўқиганлиги тўғрисида зарурий ҳужжатларни кўрсатган шахсларга рус тилидан имтиҳон топшириш шарт эмаслигини билдирди.
- Бундай ҳолатда у идорага ўқиганлиги тўғрисида ҳужжатни тақдим этади. Бу ўзгаришсиз қолди. Бошқа ҳолларда, юқори малакали мутахассислардан ташқари барча меҳнат муҳожирлар рус тили, қонунчилиги ва тарихини билиш тўғрисида сертификатни тақдим этиши қонунда белгиланди,- деди Дмитрий Демиденко.
Шундай қилиб, 2015 йилнинг 1 январидан Москва шаҳри ва Москва вилояти, Томск вилоятида меҳнат муҳожири патент учун ойига 4 000 рубль, Санкт-Петербургда – 3 000 рубль, Севастополь ва Самара вилоятида – 2 500 рубль, Рязань вилоятида – 2807 рубль ва ҳоказо қилиб бергиланди.
ФМС 2015 йилнинг бошидан амалга оширилажак патент учун аванс тўловларининг юз фоизи маҳаллий бюджетга ўтказилишини эълон қилди.
ФМС ходими Россия миграция қонунчилигига жорий қилинган 4 йилдан кўпроқ вақт давомида меҳнат муҳожирлари учун патентлар мамлакат ғазнасига 35 млрд рубль даромад келтиргани қайдга олинганини маълум қилди. Демиденко анжуманга йиғилганларга бу маблағдан деярли ярмиси, яъни 16 млрд рублдан кўпроқ пул 2014 йилнинг ўтган 10 ойи давомида жамланганини хабар қилди.
ФМС раҳбарияти, шунингдек, ноқонуний миграцияга қарши кураш давом эттирилишини маълум қилди. Идора ҳисоб-китобига кўра, Россияда 5 миллионга яқин мигрант ноқонуний меҳнат фаолиятини юритаётир, бу эса давлат бюджетига 62 млрд рубль зарар келтираётганини очиқлади.
Категория: Kattalar uchun statuslar. 18+ | Просмотров: 1809 | Добавил: janob-prikol | Теги: rossiya qonunlari muhojirlar migrat, 2015- yildan imtixon rossiya tarixi, yangi qonun, Rossiya ishlash uchun patent narxi | Рейтинг: 1.0/1
Всего комментариев: 1
avatar
0
3
Away
avatar