Musofirlar taqdiri. (ayanchli sher) - 14 Января 2015 - Statuslar to'plami sherlar to'plami sevgi haqida sherlar

SAYTDAN BEPUL RO'YXATDAN O'TIB LOGIN VA PAROL BILAN KIRING CHATDA SUXBATLASHISH STATUS VA SHERLAR KOMENTARIYALAR QOLDIRISH IMKONIGA EGA BO'LING
ЗАБЫЛ ПАРОЛЬ
BEPUL RO'YXATDAN O'TISH
Главная » 2015 » Январь » 14 » Musofirlar taqdiri. (ayanchli sher)
13:29
Musofirlar taqdiri. (ayanchli sher)
Соғинч нима, билай десангиз,
Қалб тубини кўрай десангиз.
Қишдан ёзни сўрай десангиз,
Бир мусофир бўлиб кўринг сиз.

Юртнинг кадрин улардан
сўранг,
Ишкнинг дардин улардан
сўранг.
Такдир зарбин улардан
сўранг,
Бир мусофир бўлиб кўринг сиз.

Кечалари уйкуси кочар,
Хаёлидан не ўйлар кечар.
Тушларида юртига учар,
Бир мусофир бўлиб кўринг
сиз.

Тоби кочиб, ётар гохида,
Ким сўрайди, холин, ё худо.
Ширин жондан килмагин
жудо,
Бир мусофир бўлиб кўринг
сиз.

Боласини туш кўрар,
бирок,
Онажонин кўролмас, узок.
Мусофирлик оёкка тузок,
Бир мусофир бўлиб кўринг сиз.

Уйин эслаб кўнгли бузилар,
Кўзларидан ёшлар тизилар.
Бутун юрак-бағри эзилар,
Бир мусофир бўлиб кўринг сиз.

Мусофиринг асра худойим,
Омон-эсон кайтсин илойим.
Кабул айла бу илтижойим,
Адашмасин, йўлидан доим.
Категория: O'QING FAQAT YIG'LAMANG XIKOYALAR | Просмотров: 5491 | Добавил: janob-prikol | Теги: Bayram tabriklari | Рейтинг: 2.7/29
Всего комментариев: 1
avatar
0
3
Sher muallifi kim?
avatar