Сочни совуқдан ҳимоялаймиз - SOCH PARVARISHI - SOCHLAR YUZ PARVARISHI - MILLIY TAOMLAR SALATLAR RETSEPTLARI - Statuslar to'plami sherlar to'plami sevgi haqida sherlar

SAYTDAN BEPUL RO'YXATDAN O'TIB LOGIN VA PAROL BILAN KIRING CHATDA SUXBATLASHISH STATUS VA SHERLAR KOMENTARIYALAR QOLDIRISH IMKONIGA EGA BO'LING
ЗАБЫЛ ПАРОЛЬ
BEPUL RO'YXATDAN O'TISH
Главная » Доска объявлений » SOCHLAR YUZ PARVARISHI » SOCH PARVARISHI

Сочни совуқдан ҳимоялаймиз
27.01.2015, 19:11

Қишки изғиринда сочимиз ҳар жиҳатдан парваришга муҳтож бўлади. Шу боис бугун эътиборингизга бу борадаги керакли тавсияларни ҳавола этмоқчимиз.

Дазмол ва фен
Қишда соч билан боғлиқ энг катта муаммолардан бири – қуруқшаб қолишидир. Чунки совуқ мавсумда ёздагига нисбатан фендан кўпроқ фойдаланамиз. Қолаверса, ҳаво ҳароратининг ўзгариши, яъни иссиқ хонадан изғиринга бош кийимсиз чиқиш ҳам бунга сабаб бўлади. Шу боис қишда имкон қадар соч турмаклаш учун мўлжалланган дазмол ҳамда фенни камроқ ишлатиш ва албатта, бошни иссиқ тутиш керак.

Шампунларни алмаштирамиз!
Совуқ ҳаво сочга салбий таъсир ўтказишининг олдини олиш учун оддий шампунь ва кондиционерларни юмшатувчи ҳамда озиқлантирувчи воситаларга алмаштириш лозим. Ҳафтада бир маротаба бош терисини яхшилаб тозаловчи воситалардан фойдаланишни одат қилинг. Бу шампунь ва турли ниқоблар таркибидаги озуқа моддалар бош терисига сингишини осонлаштиради. Ниқобларни душ қабул қилаётганда суртиш фойдалидир. Душдан сўнг сочни илиқ сувда чайиш ҳужайраларнинг намликка тўйинишига сабаб бўлади.

“Гуллаган” сочни даволаш мумкинми?
Афсуски, соч “гуллаган”ида фақат сартарош қайчисигина бу муаммони бартараф эта олади. Узун сочингиздан айрилиб қолишни истамасангиз, дарҳол чакамуғ (репейное) мойини бошга суртинг. Уни 30 даражагача иситиб, бош (ва сочнинг узунлиги бўйлаб)га суртиш ва 1-2 соат ўраб қўйиш лозим. Муолажадан сўнг соч шампунда яхшилаб ювилади.
Энг яхшиси — илиқ сув
Иссиқ сув бошдаги ёғ безларининг фаоллашувига олиб келади. Совуқ сув эса капилляр томирлар торайиб, бош териси яхши озиқланмаслигига сабаб бўлади. Шу боис бош ювганда энг яхшиси, илиқ сувдир.

Қазғоқ қаердан пайдо бўлди?
Агар қишда қазғоқ пайдо бўла бошласа, сабабини об-ҳаводан билаверинг. Унутмангки, бундай пайтда ҳар уч кунда бир соч илдизини фойдали ёғлар билан озиқлантириб туриш зарур. Ана шунда қазғоқ пайдо бўлишининг олдини олган бўласиз. Натижа янада самарали бўлиши учун эса ёғ суртгач, бошингизни 5-6 соатдан сўнг ювинг.

“Сочим “электрланиб” қолди”
“Электрланиб” қолган сочлар қиш бўйи кўпчилигимизни асабийлаштиради. Хўш, нега айнан қишда шундай? Гап шундаки, ёз фаслида соч етарлича озиқланади, қишда эса авитаминоз ва бош кийими сочнинг “электрланиб” қолишига сабаб бўлади. Шу боис тароғу фенни тўғри танланг. Ионлаштириш хусусиятига эга бўлган фен ва ёғоч тароқдан фойдалансангиз, муаммодан халос бўласиз. Пуркагичга минерал сув (газланган бўлиши ҳам мумкин) солиб, унга бир икки томчи лаванда мойидан томизгач, сочга пуркасангиз ҳам соч “электрланмайди”.


Лак ва геллардан фойдаланмаслик керакми?
Аксинча, қишда лак ва геллардан кўпроқ фойдаланиш керак. Чунки улар сочни изғириндан ҳимояловчи қобиқ ҳосил қилади. Натижада, совуқ ҳавонинг сочга зарарли таъсири камаяди.
Бош кийимимиз ҳам бир муаммо-я!
Қишки бош кийим соч турмагини бузиши барчага аён. Шундай бўлмаслиги учун бир стакан сут маҳсулотларидан бирортасига (қатиқ, сметана ёки сут) бир стакан мойчечак дамламаси ва бир неча томчи олма сиркасидан қўшиб, шампундан фойдаланиб бўлгач, сочга суртиш ва 3-5 дақиқадан сўнг чайиш лозим.
Стилист Сардор СОЛИҲОВ
тавсиялари асосида
Саодат тайёрлади.
Добавил: janob-prikol |
Просмотров: 329 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar