“Ёрдам беринг, эргинамнинг боши кал, кўнгли нозик...” - SOCH PARVARISHI - SOCHLAR YUZ PARVARISHI - MILLIY TAOMLAR SALATLAR RETSEPTLARI - Statuslar to'plami sherlar to'plami sevgi haqida sherlar

SAYTDAN BEPUL RO'YXATDAN O'TIB LOGIN VA PAROL BILAN KIRING CHATDA SUXBATLASHISH STATUS VA SHERLAR KOMENTARIYALAR QOLDIRISH IMKONIGA EGA BO'LING
ЗАБЫЛ ПАРОЛЬ
BEPUL RO'YXATDAN O'TISH
Главная » Доска объявлений » SOCHLAR YUZ PARVARISHI » SOCH PARVARISHI

“Ёрдам беринг, эргинамнинг боши кал, кўнгли нозик...”
27.01.2015, 19:41

Соч тўкилиши эркаклар учун ҳақиқий фожеа эканлигини... аёллар жуда яхши билишади. Бу муаммо билан рўбаро келганлар орасида руҳий қийналган, ўзига ишончи пасайган ҳамда депрессияга йўллиққанларни учратиш мумкин. Суянган тоғингизни шу кичкинагина муаммо «синдириш»ига йўл қўйманг, дугонажонлар! Ҳатто, бу ота-бобосидан мерос бўлса ҳам, унга қарши замонавий усуллар билан курашишга шайланинг!

«Нима учун менинг ёримники?»
Соч тўкилиши тиббиётда алопеция хасталиги дея юритилади. Бу дарднинг юзага келишига қуйидаги омиллар сабаб бўлади:
ИРСИЯТ.Соч тўкилиши ота ва ҳатто, онанинг отасидан ҳам ўтиши мумкин. Генлар ўзини қачон намоён этишига организмдаги гормон миқдори, ёш, асабийлик ҳамда бошқа бир қатор касалликлар ҳам сабаб бўлади;
ГОРМОНАЛ ФОННИНГ ЎЗГАРИШИ. Соч тўкилиши ҳолати эркак организмидаги дигидротестостерон (DHT) гормони билан бевосита боғлиқ. Бу гормон эркаклар соч-соқолининг фолликулалари миқдори ва сифатига жавобгар бўлади. Унинг камайиши оқибатида соч тўкилиши мумкин;
ЁШ.Йиллар ўтгани сари организм қариб боради. Ўз навбатида танадаги сочлар сийраклашади. Ва эркакларда соч тўкилиши қариликнинг бир белгиси сифатида кўзга ташланади. Эслатиб ўтамиз, ёш сабаб соч тўкилса, «эктириш» фойда бермайди;

СТРЕСС.Асабийлик натижасида буйрак ости безлари кортизол гормонини ишлаб чиқаришни бошлайди. Кортизол гормонининг меъёридан ортиши терининг коллаген тўқималарини зарарлайди. Натижада тўқималар бўшашиб, соч тўкилади;
ҚАЛҚОНСИМОН БЕЗ.Агар қалқонсимон безнинг фаолияти бузилса, бутун организм қийналади. Гормонал фоннинг бузилиши натижасида ҳамма аъзолар билан бир қаторда, сочнинг таркибий тузилиши ўзгаради. Қуруқлашиб, жилокорлигини йўқотади. Соч тўкилиши билан биргаликда қошларнинг сийраклашиши ҳам кузатилади;
Носоғлом турмуш тарзи;
Турли хил дорилар билан даволаниш (қонни суюлтирадиган, антидепрессантлар ва бошқалар);
Диабет;
Анемия;
Бош терисидаги замбуруғли инфекциялар.
Даволашнинг 5 усули
Дори-дармон соч тўкилишининг илк босқичларида самарали ҳисобланади. Керакли натижага эришиш учун сабр билан 6 ойдан 1 йилга қадар даволаниш лозим.
Лазер терапия. Лазер нурларининг соч ўсишига ижобий таъсири шифокорлар томонидан тасдиқланган. Бу усулда даволаш натижасида 70 фоиз тинч ҳолатдадаги соч фолликулаларининг ўсиши кузатилади. Даволаш курси бир йил мобайнида узлуксиз олиб борилади. Аввалига бир ҳафтада икки маротаба ўтказилган муолажа, кейинчалик бир ойда бир марта қилинади. Бир сеанс нархи: 2 минг сўмдан – 5 минг сўмгача.
ПУВА-терапия — узун тўлқинли ультрабинафша нур билан даволаш бўлиб, сийраклашган қошни ҳам ана шу усул билан тиклаш мумкин. Бир сеанс нархи: 2 минг сўмдан – 5 минг сўмгача.
Мезотерапия — витамин, минерал моддалар ҳамда DHT гормони блокаторидан таркиб топган қатор микроинъекциялар билан даволаш. Бу усул оддий ва арзон муолажа саналади. 5-7 кун оралиғида такрорлаб туриш тавсия этилади. Бир даво курси 10-12 муолажадан ташкил топган. Муолажанинг умумий нархи фойдаланилган дориларга қараб белгиланади. Бир даво курси учун 200 минг сўмдан – 400 минг сўмгача сарфланиши мумкин.
Соч трансплантацияси — бошнинг кал қисмига соч ўсишда давом этаётган ҳудуддан соч олиб, «экилади». Ушбу муолажа усули бир неча маротаба қайта ўтказилиши ҳам мумкин. Баъзан муолажадан сўнг терида кичик чандиқлар ҳам қолади. Соч трансплантациясида 1 см2 ўлчамдаги бош терига 20 тадан 40 тагача соч толаси «экилади». Соғлом инсоннинг бош терисида 1 см2 ҳудудда 100 тадан 120 тагача соч толаси бўлади. Бир дона соч толасининг экилиши 4 минг сўмдан – 9 минг сўмгача. Тошкент шаҳрида Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий-амалий марказида ушбу даво усулидан фойдаланиш мумкин.

ШУНИНГДЕК,соч тўкилиши муаммосига қарши махсус ниқоб ва шампунлар ёрдамида курашиш мумкин. Уларнинг қанчалик самара бериши ҳар бир инсоннинг тери хусусиятига боғлиқ.

ЭСЛАТМА, мижоз шифокор тавсиясига кўра муолажа усулини танлагани маъқул.
Мақолани олий тоифали шифокор, дермато-венеролог Шуҳрат АКБАРОВ тавсиялари асосида Дилноза МИРТОЛИПОВА тайёрлади.
Добавил: janob-prikol |
Просмотров: 455 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar